EEzviz· все товары бренда
Ezviz H9C 5MP камера (урнатиб бериш ва 128g флешкаси билан)
Уйингиз, дўконингиз ёки ҳовлингизда нималар бўлаётганидан хавотирдасизми?
1 600 000 сум
1
Описание
Уйингиз, дўконингиз ёки ҳовлингизда нималар бўлаётганидан хавотирдасизми? Симсиз ва чекловларсиз ишлайдиган замонавий Ezviz видеокузатув камераси билан ҳаммаси тўлиқ назоратингизда бўлади!
Нима учун айнан Ezviz?
- 360° тўлиқ шарҳ: Камера ҳар томонга бурилади — ҳеч қайси бурчак назоратсиз қолмайди.
- SIM-карта (4G) ва Wi-Fi қўллови: Wi-Fi бўлмаган жойларда ҳам (дала ҳовли, омборхона, қурилиш майдони) SIM-карта орқали бемалол ишлайди.
- Тунги рангли тасвир: Қоронғида ҳам юқори аниқликдаги рангли видео тасвирга олади.
- Сув ва чангга чидамли (IP65/IP66): Ёмғир, қор, иссиқ ва совуқ ҳавога чидамли — кўчада ва уй ичида фойдаланишга мос.
- Ҳаракатни аниқлаш ва огоҳлантириш (AI): Одам ҳаракатини аниқлаганда телефонингизга зудлик билан билдиришнома юборади.
- Икки томонлама овозли алоқа: Камера орқали суҳбатлашишингиз ёки нотаниш кишиларни овоз орқали огоҳлантиришингиз мумкин.
- Онлайн кузатув: Телефонингиздаги Ezviz иловаси орқали дунёнинг исталган нуқтасидан реал вақт режимида кузатинг.
Доставка и оплата
Доставка курьером и самовывоз. Условия уточняйте при оформлении.
Характеристики
| Бренд | Ezviz |
|---|---|
| Категория | Videokuzatuv kameralari CCTV |